Корпоратив ҳаётимизнинг қадриятлари

Доимий ўсиш ва ривожланиш

⠀Ходимларни ривожлантириш – уларни бошқаришнинг энг муҳим таркибий қисмидир. Биз ҳар йили маркетинг ва реклама соҳасида раҳбарларнинг бошқарув малакасини ошириш бўйича, савдо менежерлари ва бошқалар учун тренинглар ташкил қиламиз. Бунинг ёрдамида ходимлар ўсиб, янги профессионал марраларни забт этишлари мумкин .

Бизда ички тадбиркорлик дастури мавжуд. Aгар ходимлардан бирининг бизнес ғояси бўлса, у бизнес лойиҳасини тайёрлаб, у билан директорлар кенгашида тақдимот қилади, агар унинг ғояси маъқулланса, янги қўшма лойиҳалар туғилади. Бунга мисол қилиб MediTech, GIF3 ва UzAuto Leasing компанияларини келтириш мумкин, уларнинг раҳбарлари бир вақтлар биз билан ишлаганлар, сўнгра ўз йўналишларини очиб, тенг ҳуқуқли шериклар бўлишга қарор қилдилар.

⠀Сиз учун ҳам ривожланиш имкониятига эга бўлиш муҳимми?

___________________________

 

Ҳалоллик ва масъулият

Нима деб ўйлайсиз, ҳалоллик ва масъулият бизнесда қанчалик муҳим?

Бизнингча, бирорта ҳам ташкилотнинг фаолиятини ушбу қадриятларсиз тасаввур этиб бўлмайди.

Ўзингиз, ҳамкасблар, раҳбарият ва мижозлар олдидаги ҳалоллик – ҳар қандай компания фаолиятининг муҳим жиҳатидир.

HM Partners да ҳар бир ходим қабул қилаётган қарори учун масъул эканлигини, ушбу қарор бизнеснинг барча жиҳатларига: савдо стратегияси ва маркетингдан тортиб мижозларга хизмат кўрсатиш ва иш берувчи брендигача тўғридан-тўғри ёки билвосита таъсир кўрсатиши мумкинлигини яхши билади .

 

___________________________

Жалб қилинганлик ва натижа учун ишлаш

⠀ Бу биз учун жамоанинг унумдорлигига таъсир қилувчи жуда муҳим омиллардан биридир .

⠀HM Partners да биз ходимларимизнинг ҳар қандай муваффақиятларидан хурсанд бўламиз. Уларни ҳаққоний баҳолаш KPI (Key Performance Indicators) ходимларнинг фаолиятини баҳолаш тизими туфайли ўтказилиб, бу ишчиларнинг малака ва кўникмаларидан айниқса сермаҳсул фойдаланишга имкон беради. Шунингдек ходимлар малакасини баҳолаш ўтказилиб, унинг вазифаси, бир томондан, компанияда мавжуд инсон ресурсларини аниқлаш ва улардан максимал даражада сермаҳсул фойдаланиш ва иккинчи томондан, ходимларнинг яширин иқтидорларини аниқлашдир.

HM Partners да жалб қилинганлик: геймификация тизими ёрдамида ёки ходимларни ғоя ва ташаббуслар, ностандарт вазифаларни бажариш, қулай муҳит доирасидан чиқиш ёки янги малакаларни қўллаш орқали доимий номинациялаш билан мукофотланади .

___________________________

Ҳаёт сифатини ошириш

⠀Ҳам жараёндан, ҳам унинг натижаларидан мамнун бўлган ҳолда жамоада ўзаро манфаатли муносабатларни шакллантириш, ҳаёт сифатини ошириш – бу бизнинг қадриятларимиздан яна биридир .

Ушбу қадрият ўз олдига мақсадларни қўя билиш ва уларни ҳал қилиш, ривожланиш ва мотивация дастурлари, меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш ва HM Partners нинг барча ходимларининг фаровонлигини яхшилаш туфайли натижа беради.

___________________________