Корпоратив анъаналар: керакми ёки йўқ?

Бизнинг ҳолатимизда – керак. Компанияларимиз гуруҳида ойнинг энг яхши ходимига муайян ютуқлар (режани бажариш, янги лойиҳани ишга тушириш, жараёнларни оптималлаштириш ва бошқалар) учун бир неча йилдан бери махсус мукофот тақдим қилиш яхши анъанага айланган.
Лекин агар бошқа бўлим булардан-да яхши натижа кўрсатса, унда мукофот мазкур бўлимдаги ҳамкасбларга топширилади.
Хуллас, мана шундай муваффақият эстафетаси😊
Бундан ташқари, HUMO Partners ходимлари орасида энг муҳим ва барча истайдиган “Йилнинг энг яхши ходими” деган номинация ҳам мавжуд. Бу мукофот билан бутун йил давомида юқори натижа қайд этган ходимлар тақдирланади.