Янги манзиллар

👋 Дўстлар, сизга ажойиб янгиликни етказмоқчимиз.

HM Partners янги офисга кўчиб ўтди, энди бизни Ойбек кўчаси, 18/1 манзили бўйича ATRIUM бизнес-марказининг биринчи қаватида осонлик билан топишингиз мумкин.

Мижозларга янада яқинроқ бўлиш мақсадида компанияларимиз манзили ҳам ўзгарди.

Биз нафақат офислар манзилини ўзгартирдик, балки бу сиз учун максимал даражада қулай бўлишини хоҳладик.👍

🚚🚜 Эндиликда ҳамкор компанияларимиз – Ўзбек-хитой савдо уйи ва Western Production Technologiesнинг махсус техникалари, ишлаб чиқариш ускуналари ва автомобиллари билан Янги Сергели кўчаси, 7/27 манзили бўйича («Сергели» машина бозорига етмасдан, LADA савдо офиси рўпарасида) жойлашган шоурумда танишишингиз мумкин.

✍️ Шу ернинг ўзида керакли маслаҳатларни олишингиз ҳамда CLG ва Uz Auto Leasingда жисмоний ва юридик шахслар учун лизингни расмийлаштиришингиз мумкин.

🔬🚑 MediTech компаниямизнинг тиббий асбоб-ускуналари билан Янги Юнусобод кўчаси, 40а манзилида танишишни таклиф этамиз.

❓Коммуникация билан боғлиқ саволларингизга ATRIUM савдо марказидаги маъмурий офисимизда жойлашган GIF3 креатив агентлиги ходимлари жавоб беришади.

👌 Бундан ташқари, бизнинг коворкингларимиз ҳам ўз иш фаолиятларини давом эттиришмоқда:

🔸 GroundZero Sergeli (Сергели-8 массиви, 21А),
🔸GroundZero Chilanzar (Бунёдкор кўчаси, 50),
🔸 GroundZero KitobOlami (Мустақиллик кўчаси, 6-7),
🔸GroundZero Olmazor (Қорақамиш, 1/1, Тараққиёт кўчаси).

Биз барча мижозларимизни кутиб олишдан доим хурсандмиз! Хуш келибсиз! 🤗