Янги очилган филиалга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ташриф буюрдилар

Биринчи май куни Ground Zero коворкинг марказининг Тошкент шаҳридаги бешинчи ва алоҳида аҳамиятли филиали – Ground Zero Олмазор иш бошлади. «Нега энди аҳамиятли?» – деб сўрашингиз мумкин. Чунки, орадан бироз муддат ўтгач, аниқроғи, 24 май санасида янги очилган филиалга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ташриф буюрдилар! Президент коворкинг марказ, шу билан бирга, илк ижарачилардан бири ҳисобланган тикув цехининг фаолияти билан танишиб, HUMO Partners таъсисчиларидан бири Ҳикмат Абдураҳманович Абдураҳманов тақдимотини тингладилар ва марказ ишига ижобий баҳо бериб, ёшларнинг фикрлашини ўзгартиришда коворкинг-марказларнинг ўрнига урғу бериб ўтдилар.