Коронавирус вақтидаги санитариянинг аҳамияти

Ҳурматли партнёрларимиз, ушбу вирус тарқалиши пайтида хавфсизлик масалаларига тўғри ёндашишингиз жуда муҳимдир.
Ёш организмга унчалик зарари бўлмасада, HM Partners барибир ҳам хавфсизлик чораларини кўришингизни тавсия этиб қолади:
совун билан қўлингизни тез-тез ювинг;
қўл бериб сўрашишдан вақтинча воз кечинг;
юзингизга қўлингиз билан камроқ тегининг;
санитария ниқобларидан фойдаланинг.
Ўзингизни ва яқинларингизни авайланг!