Компания ҳақида

HM Partners – бу умумий миссия ва қадриятларга асосан ўз фаолиятини олиб борадиган ва тадбиркорларга бизнесни очиш ва ривожлантириш бўйича “ягона дарча” тартибида хизмат кўрсатадиган тизимни ҳосил қилувчи 5 та компания  ўз ичига олган бренддир.

Сизга нимада фойдамиз тегиши мумкин?

HM Partners missiyasi mijozlarimiz, hamkorlarimiz va xodimlarimiz uchun biznes va farovonlikni ommalashtirishdir. Biz hamkorlikka ochiqligimiz, taqdim etilayotgan xizmatlar va mahsulotlar, to‘plangan tajriba va bilimlarimiz tufayli ularning rivojlanishiga yordam beramiz.

1000 та
ҳар йили
мижоз
169 та
маҳаллий ҳамкор
1500 та
HM Partners кўмагида
иш ўрни яратилган
17
йилдан бери бозорда
62 та
халқаро ҳамкор
50
Компания гуруҳида
нафар ходим фаолият юритади
Бизларни нима бирлаштиради?
Ҳалоллик ва масъулият
Ишга эътибор ва натижага ишлаш
Мунтазам ўсиш ва юксалиш
Турмуш сифатини ошириш

Компания раҳбарияти

Ҳикмат Абдураҳмонов (асосчилардан бири)

Маълумоти

2001 Халқаро иқтисодий алоқалар. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (Ўзбекистон).
2006 Халқаро бизнес. School of Management, University of St. Andrews (Буюк Британия).
2018 Директорлар учун 13 та практикум. СКОЛКОВО бизнес-мактаби (Россия).
2018 «Мустақил директор» дастури. Мустақил директорлар ассоциацияси (Россия).

17 йилдан буён бизнес билан шуғулланади, HM Partners компаниялар гуруҳи асосчиларидан бири. Мутахассислиги: халқаро иқтисодий алоқалар, лойиҳаларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш, етакчилик ва жамоани шакллантириш, стратегик кўзлов, инновацион ривожлантириш, брендинг ва тарғибот, ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш. GEN Uzbekistan Бошқарувчи директори ҳисобланади.

Музаффар Қосимов (асосчилардан бири)

Маълумоти

2001 Халқаро иқтисодий алоқалар. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (Ўзбекистон).
2003 Халқаро иқтисодий алоқалар (магистрлик даражаси). Тошкент давлат шарқшунослик институти (Ўзбекистон).
2006 Халқаро иқтисодий алоқалар (аспирантура). Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (Ўзбекистон).
2018 Директорлар учун 13 та практикум. СКОЛКОВО бизнес-мактаби (Россия).
2018 «Мустақил директор» дастури. Мустақил директорлар ассоциацияси (Россия).

17 йилдан буён бизнес билан шуғулланади, HM Partners компаниялар гуруҳи асосчиларидан бири. Мутахассислиги: халқаро иқтисодий алоқалар, ТИФ, консалтинг, бизнес жараёнларни тузиш, йўлга қўйиш ва автоматизацияси, аналитика, устозлик ва бизнес бўйича консультация бериш, маркетинг ва тарғибот, ишга алоқадор тадбирларини бошқариш. Бизнес лойиҳаларни баҳолаш бўйича экспертлар кенгашининг раҳбари сифатида ижтимоий фаолият олиб боради, ЎзР Халқ Таълими Вазирлиги қошидаги жамоатчилик кенгаши аъзоси.