Таркибий компаниялар

HM Partners – бу жамоавий тараққиёт ғоясининг ифодаси; корпоратив қадриятларнинг ягона тизими, мақсадлар ва олдиндан кўра олиш қобилияти билан бирлашган компаниялар гуруҳи; синергия ва ривожланишнинг умумий қоидаларида тадбиркорлик муваффақиятини биз каби кўра оладиган ҳамкорлардир.

2009
CLG

Бугун CLG ташкилот ва корхоналарга фойдали лизинг шартлари, лойиҳаларни уч кун муддат ичида тез кўриб чиқиш, камида 5 турдаги ҳужжат билан келишувларни бизнес-режаларсиз тузиш хизматларини таклиф қилади.

Ўз фаолияти давомида компания 121 млрд сўмга тенг бўлган 290 та лойиҳани молиялаштирган. Иқтисодиётнинг турли жабҳалари ишлайдиган жами 242 та ташкилот CLG мижозларига айланишган.

Лизингнинг асосий объектлари — кенг турдаги ишлаб чиқариш вазифаларини бажарадиган ҳар хил махсус техникалар ва қайтариладиган лизинг.

Кўпроқ маълумот
Манзил Янги Сирғали кўч., 7/27
Телефонлар +(998 90) 977-12-27, +998 71 200 45 44
Email info@clg.uz
Сайтга ўтиш
2017
GroundZero

GroundZero – бу:
- Исталган инсон иш учун жиҳозланган жойни бир кундан бир неча ойгача ижарага олиши мумкин бўлган марказ.
- Ижодий муҳит ҳукм сурадиган, одамлар турли мавзуларни фаол муҳокама қиладиган, янги ғояларни ишлаб чиқиб амалга татбиқ этадиган маскан.
- Муваффақиятли инсонлар ҳамжамияти.
- Нетворкинг, билим ва кўникмаларни кучайтиришга хизмат қиладиган хаб.
- Бизнес-лойиҳаларни ривожлантириш майдони.

Кўпроқ маълумот
Манзил GroundZero Minor филиали
Ц-6., 70

GroundZero KitobOlami филиали
Мустақиллик шох кўч., 6-7
Телефонлар (+998 90) 901 20 01, (+998 90) 955 99 69, (+99871) 207-00-20
Сайтга ўтиш
GEN Uzbekistan

2017 йилда Ўзбекистон Глобал тадбиркорлик тармоғи - Global Entrepreneurship Network (GEN) аъзосига айланди.

Мазкур тармоқ инсонларга ўз потенциалини очиш, халқаро даражага чиқиш ва бу билан компаниянинг молиявий барқарорлиги ҳамда мамлакат иқтисодиётини кучайтиришга замин яратади.

GEN Uzbekistan миссияси: мамлакатимизда ишбилармонларни етиштириш ва қўллаб-қуввватлашга йўналтирилган самарали дастур ва ташаббусларни аниқлаш ва жорий қилиш орқали Ўзбекистонда тадбиркорлик экотизимини ривожлантиришдир.
Асосий қадрият ва тамойиллар:
- Тадбиркорларни рағбатлантириш ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамиятининг имкониятларини кенгайтириш.
- Тадбиркорларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш билан шуғулланадиган барча ташкилот ва субъектларни бирлаштириш.
- Ўзбекистондаги тадбиркорлик субъектлари ва дастур бенефициарларига ижобий таъсирни ошириш.
- Ҳамкорларимиз ва бир-биримиз билан барча ҳаракатларимизда уйғун ва профессионал бўлиш.
- Тадбиркорлик гуллаб-яшнайдиган муҳитни шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш.

Кўпроқ маълумот
Манзил Темур Малик кўч., 146, “ТехноПлаза” ИБМ
Телефонлар +998712033377
Email salom@genuzbekistan.uz
Сайтга ўтиш
2019
TEAM

TEAM University – бу тизимли, ишбилармонларга хос тарзда фикрлай оладиган битирувчиларни етиштирадиган университет бўлиб, келгусида стартапларни ишга тушириш ҳамда миллий маҳсулот ва хизматларни ташқи бозорларга чиқаришга қодир янада рақобатбардош ва технологик жиҳатдан илғор кадрларни тайёрлашни мақсад қилган.Британиянинг London South Bank University ёки LSBU университети билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатган.

Кўпроқ маълумот
Манзил Темур Малик кўч., 146
Телефонлар +998 71 200 20 60
Email info@teamuni.uz
Сайтга ўтиш
CLG AUTO Leasing

Бугун CLG Аuto Leasing жисмоний ва юридик шахсларга лизинг ва автотранспортнинг молиявий ижарасига доир фойдали шартларни таклиф қилмоқда:

 лойиҳани 2 соат ичида кўриб чиқиш;
 лизинг ва молиявий ижара объектларининг хавфсизлиги;
 атиги 2 та турдаги ҳужжат;
 гаровнинг талаб этилмаслиги;
 лизингни қулай сўндириш графиги шулар жумласидан;

Кўпроқ маълумот
Манзил Янги Сирғали кўч., 25
Телефонлар +998 71 200 45 44
Email manager.ual@clg.uz
Сайтга ўтиш